Андрей Смирнов
Время чтения: ~15 мин.
Просмотров: 0

Хитойда тарқалган коронавирус ҳақида билиш зарур бўлган маълумотлар

Дунё23:03, 26.01.2020

Йил бошида Хитойда янги турдаги коронавирус тарқалди. Вирус пневмония касаллигига айланиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган. Вирусга чалиниш ҳолатлари ХХР ҳудудидан ташқарига чиқиб, бошқа хорижий давлатларда ҳам кузатилган. «РБК» нашри тайёрлаган мақолада коронавирус ҳақидаги асосий маълумотлар ҳақида сўз юритилган.

China-Odamlar-koronavirus.jpg

Фото: South China Morning Post

Хитойда тарқалган вирус ҳақида нималар маълум?

2019 йил 31 декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум турга мансуб пневмония касаллиги пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Касалликка чалинганлар денгиз маҳсулотлари сотиладиган маҳаллий бозорда ишлайдиган одамлар эди.

  • 7 январда ХХРда пневмонияни янги 2019-nCoV коронавируси келтириб чиқаргани аниқланди.
  • 20 январда шифокорлар вируснинг одамдан одамга юқиш хусусиятига эга эканлигини маълум қилди.
  • 26 январга келиб касалликка чалинганлар сони 2 минг нафардан ошди.
  • Вирус келтириб чиқарган касаллик туфайли 56 нафар одам вафот этган.

Япония, АҚШ, Канада, Австралия, Жанубий Корея, Сингапур, Таиланд ва Малайзияда ҳам вирусга чалинган беморлар кузатилган.

Хитойнинг 25 та вилоятида фавқулодда вазиятларнинг энг юқори даражаси эълон қилинган. Касалликнинг дастлабки ҳолатлари кузатилган Ухань шаҳрига кириш тақиқлаб қўйилган. Уханга қўшни Хуанган шаҳрига кириш ва чиқиш йўллари, кўнгилочар ва туристик объектлар ёпилган. Хубэй вилоятининг ўнта шаҳрида жамоат транспортининг фаолияти тўхтаган. Шандун вилояти бўйлаб шаҳарлараро йўловчи ташиш автобуслари қатнови ҳам бекор қилинган.

Пекиндаги «Тақиқланган шаҳар»(Гугун) сарой комплекси, шаҳарлараро автобус хабарномаси чеклаб қўйилган.

China Post почта компанияси Ухань шаҳри бўлинмасидан ўтадиган барча жўнатмаларни иккинчи марта дезинфекция қилишни бошлади.

Мавзуга доир: 

ХХР ҳукумати Янги йил байрами (25 январда Хитойда нишонланади) туфайли вируснинг тарқалиши таътил вақтида аҳоли вакиллари мамлакат ва хориж бўйлаб саёҳат қилиши оқибатида яна тезлашишидан хавотирда эканини билдирган. Хитойда ёввойи ҳайвонларни сотиш ва олиб келишга вақтинчалик тақиқ қўйилган.

ХХР раиси Си Цзиньпин коронавируснинг тарқалиши тезлашиши ҳақида огоҳлантирган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб фавқуллодда ҳолат эълон қилишга ҳали эрта эканини билдирган.

Бозорлардаги реакция

Вирус ҳақидаги хабарлар тарқалгач, Хитойда ўз савдо тармоқларига эга Европа компанияларининг, шунингдек, авиакомпанияларнинг акциялари нархи тушиб кетди. Хусусан, Air France, Lufthansa, LVMH ва Hermes’нинг котировкалари тушиб кетган.

Экпертлар нефть нархи тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

2019-nCoV коронавируси ўзи нима?

Янги касаллик келтириб чиқарадиган зараркунанда коронавируслар туркумига киради, уларнинг бундай ном олишига микроскопда кўриш вақтида айлана кўриниши тожни эслатиб юборади. Аввалги коронавирусларнинг штаммларининг суратлари АҚШ юқумли касалликлар ва аллергия миллий институти томонидан эълон қилинган.

Бу каби вируслар ҳайвондан одамга, шунингдек, одамдан одамга юқиши мумкин. Лекин фақат еттита коронавирус (Хитойдагиси ҳам) одамларда касаллик келиб чиқишини қўзғатади.

Янги коронавирус белгиларига респиратор аломатлар: иситма, йўтал, нафас қисиши, қийналиб нафас олиш. Вирус асоратлари таъсири пневмония ва буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Коронавируслар туфайли келиб чиққан бошқа касалликлар

2003 йилда Осиёда атипик пневмония келиб чиққан. Мутахассислар касалликнинг оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС) эканини тасдиқлаган. Вирус ҳаво-томчи ва ҳаво-чанг йўллари билан юқади. Эпидемия вақтида касаллик 8 минг нафар одамни (30 та мамлакатда) ўз домига тортган ва унга чалиниш оқибатида 900 нафар одам вафот этган.

2012 йилда Саудия Арабистонида Яқин Шарқ респиратор синдроми номини олган инфекцияга чалинишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Етти йил ичида 2,5 минг нафар одам касалликка чалинган ва 800 дан ортиқ одам вафот этган. Касалларнинг аксарияти Саудия Арабистони фуқаролари бўлган. Вирус асосан туядан одамга юқади.

Россияда нима бўляпти?

22 январда Россияда ҳам коронавирусга чалинган бир неча бемор текширувдан ўтказилган ва ташхислар ўз тасдиғини топмаган. 25 январда Иркуцк ва Москвада Хитой фуқароларининг бир нечаси шифохонага ётқизилган, лекин уларда ҳам вирусдан зарарланиш аломатлари кузатилмаган. «Роспотребнадзор» маълумотига кўра, ҳозирча Россия Федерациясида янги инфекцияга чалинган беморлар қайд этилмаган.

Россия чегарадаги назоратни кучайтирган, аэропортларда Хитойдан келган йўловчилар ҳолати текширилмоқда. Амур вилоятида юқори даражадаги сафарбарлик эълон қилинган.

«Россияда коронавирусга қарши дори воситаси ишлаб чиқилмоқда», — дея таъкидлаган «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова.

Россия туроператорлари Хитойга йўлланма олганларнинг бекор қилиш бўйича мурожаатларини қабул қила бошлаган. Мамлакатдаги дорихоналарда вирусга қарши дорилар ва ҳимоя ниқоблари сотуви авжига чиққан.

Вирусдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга чалинмаслик учун нималар қилиш кераклиги борасида қуйидаги тавсияларни берган:

  • қўлларингизни совун ва сув ёки спиртли аралашма билан ювинг;
  • йўталганда ёки акс урганда оғзингиз ва бурнингизни тиббий ниқоб, салфетка, енгингиз ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг;
  • шамоллаш ёки грипп аломатлари бўлганлар билан ҳимояланмаган алоқада бўлишдан узоқлашинг ҳамда сизда иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилинг;
  • тирик маҳсулотлар сотиладиган бозорда бўлганингизда жониворлар ҳамда улар тегиши мумкин бўлган воситаларга ҳимояланмаган ҳолда тегинишдан эҳтиёт бўлинг;
  • таомни, айниқса, гўштни астойдил пиширинг.

Telegram’ингизда ҳали ҳам “Дарё”нинг расмий канали йўқми? Join!

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар

×

Xatolik!

Belgilangan matn:

Daryo internet nashriga be e’tibor bo’lmaganingiz uchun rahmat

1579886399_yykwo9oarw1o22ahu5gpl2jgmft7qngj.jpgҲозирги кундаги энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу, бу шубҳасиз Хитойнинг Ухань шаҳридан тарқала бошлаган вирусдир. Ҳудуди узоқ, тарқала бошланган муддати қисқа бўлишига қарамай бу коронавирус бутун инсониятни ҳадикка солди ва қатор саволларни келтириб чиқарди.Нега бу касалликка эътибор кучли?Бу коронавирус фанга 2002 йилдан буён маълум бўлишига қарамай, шу пайтга қадар тарқалиш хавфи пастлиги учун етарли даражада ўрганилмаган ва унга қарши самарали воситалар ишлаб чиқилмаганди. Қолаверса, юқумли касалликларнинг олдини олишда энг кенг қўлланадиган вакциналар ҳам бу вирусга қарши яратилмаган. Умуман, сўнгги йиллардаги қатор вирусларга қарши вакцина яратиш ортда қолмоқда. Сабаби, вирус тез мутацияга учрайди ва унга қарши воситалар бефойда бўлиб қолади. Вакцина ишлаб чиқиш кўп муддат ва маблағ талаб қиладиган жараён, ишлаб чиқиб бўлинганда эса аҳамиятини йўқотиши мумкин.Айнан бу вирус бу қадар кенг шов-шув бўлишининг яна бир жиддий сабаби – у Хитойда пайдо бўлганидир. Аҳоли ниҳоятда зич ва қўшни давлатлар билан алоқалар беҳад тиғиз бўлган бу мамлакатда вируснинг тарқалиш хавфи жуда юқори. Лекин шу билан бирга Хитой бундай касалликларга қарши курашишда ҳам катта тажриба тўплаган.Ўлим хавфиЎлим хавфи бор. Аммо ҳозир ваҳима қилинаётган даражада эмас. Аввало ўлим нима сабабдан келиб чиқаётганига эътибор бериш лозим. Айни бу вирус ўпкани жиддий зарарлаши ортидан кўп кишининг умрига зомин бўлмоқда. Қолаверса, ҳар қандай юқумли касаллик сингари организмнинг умумий ҳолати ҳам жуда муҳим. Кимдир айни касалликни оддий шамоллашдек ўтказса, кимдир асоратлар ортидан вафот этиши мумкин. Лекин ўпка ва бошқа ички аъзолар жиддий зарарланган тақдирда ҳам ўлим ҳолати 30-35 фоиз атрофида кузатилиши аниқланган. Яъни, ўз вақтида ва тўғри даволаниш касалликдан бутунлай фориғ бўлишни англатса, энг оғир ҳолатларда ҳам яшаб кетиш имконияти нисбатан юқори. Ҳозиргача вафот этган 26 киши орасида энг ёши 48 ёшда, энг кексаси эса 89 ёш бўлган. Вирусдан зарарланганлар сони сўнгги маълумотларга кўра 900 нафарни ташкил этмоқда.Бу вирус қандай юқади ва ундан қай тартибда ҳимояланиш мумкин?Бу вируснинг илк манбаи жониворлар экани маълум бўлган. Уханда ҳам денгиз маҳсулотлари, қушлар, илон, қуён ва бошқа ҳайвонлар сотиладиган бозор инфекция ўчоғи эканлиги аниқланган. Шунингдек, бу вируснинг дастлабки манбаси кўршапалак эканлиги бўйича тахминлар бор. Маълумки, бу жонивор Хитойда кенг истеъмол қилинади.Одамдан одамга юқсада, коронавирусни грипп билан адаштирмаслик лозим, кечиши ўхшаш бўлсада, булар бутунлай бошқа касалликлар.Ҳимояланишда энг муҳими тозаликка риоя қилиш, жамоат жойлари ва вирус хавфи бўлган ҳудудларда ниқобсиз юрмаслик, қўлларни совунлаб ювиш жуда муҳим.Вирус атайлаб тарқатиляптими?Ҳар қандай касаллик эпидемиясида бу янги дард инсониятни қириш ёки дори воситалари ишлаб чиқарувчи компанияларнинг сотув ҳажмини ошириш мақсадида тарқатилгани ҳақидаги назариялар пайдо бўлади ва баъзида жиддий экспертлар ҳам бу гапларни тасдиқлашади. Лекин одатда бу тахминлар ўз тасдиғини топмайди.Қолаверса, 1000 киши касаллангани ва 30 киши ҳалок бўлиши дунё миқёсида шу қадар кичик рақамларки, одамларни ажал сари етаклаган бошқа касалликлар билан солиштирилганда ҳамма гап ваҳимага бориб тақалиши аён бўлади.Аброр Зоҳидов.

Ўзбекистонликлар коронавирус хафвидан хавотирга тушмасликка чақирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-епидемиологик осойишталик агентлиги томонидан АОКАда коронавирус ҳамда грипп касалликларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда мутахассислар томонидан Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланган коронавируснинг янги типи эпидемияси юзасидан батафсил маълумот берилди.

ЖССТ ваҳима қилмасликка чақирди. Ушбу ҳолат юзасидан 22-январ куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган фавқулодда йиғилишда мутахассислар халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилишдан олдин авж олган касаллик ҳақида кўпроқ маълумот олишлари кераклиги тўғрисида қарорга келишган. ЖССТ расмийлари учрашувни пайшанба куни, Хитой ҳукумати таклифига биноан Уханга бир қатор Осиё мамлакатларидан келган шифокорлардан маълумот олганидан сўнг давом эттиришга қарор қилган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ваҳима кўтаришга ҳеч қандай сабаб йўқлигини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг Ухан шаҳрида самарали карантин бўйича кўраётган қатъий чоралари эпидемиянинг мамлакатда авж олишнинг олдини олишга ҳамда унинг тарқалиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, Ёвропа соғлиқни сақлаш идоралари ушбу вируснинг тарқалиш хавфини “ўртача” деб баҳоламоқда. Чу билан бирга, ЖССТ коронавирус хавфининг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини ҳам берган.

Маълумот учун, мазкур касаллик ўхшаш белгилари билан Хитой давлатида 2002-йилда ҳам тарқалган. Лекин ўшанда касаллик учун бирор бир ваксина ишлаб чиқилмаган. Касалликни юқтириб олганлар айнан денгиз маҳсулотини истеъмол қилиб касалланишган.

Коронавурус – табиатнинг биринчи “совға”си эмас

Инсон зоти табиатга зарар етказмоқда, табиат эса бунга жавоб қайтармоқда, бу биринчиси эмас.

>Хитойда яқин 7711 инсон коронавирус касалиги билан оғримоқда, 170 нафар инсон эса бу оламдан кўз юмди. Британиялик ва америкалик тадқиқотчиларнинг тахмин қилишича келаси ҳафтага ушбу касалликка чалинган инсонлар сони 200 мингга етиши мумкин экан. Касаллик шунақа авж олдики ҳаттоки Хитойнинг барча провинцасияга тарқалди ва айни дамда дунё олимлари учун глобал муаммога айланди. Хабарингиз бор, ушбу касаллик қўзғатувчиси коронавирус ҳайвонларда ривожланиб одам танасига ўтади. 

Аммо бу табиат томонидан инсон зотига тақдим этилган биринчи “совға”си эмас. Бундан олдин ҳам коронавирус касаллиги кузатилган ва унинг ташувчиси айнан ҳайвонлар.

 http://oxibox.ru/wp-content/uploads/2020/02/pp_image_9108_qod9mjae1tkoronavirus-1.jpg

2012 йил MERS-CoV коронавируси

2012 йил кузда Саудия Арабистонидаги шифохоналардан бирида пневмония симптоми билан оғриган беморни шифохонага олиб келинди. Беморни анализ қилингандан сўнг унда коронавируснинг номаълум тури аниқланган. Ўшандан кейин ушбу вирус дунёнинг 27 та давлатида кузатилган. Энг кўп касалланганлар Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Корея.

Вирус MERS-CoV (ўткир респираторли синдром) касаллик одамдан одамга юқиш даражаси паст. Аммо ўлим даражаси юқори хавфга эга. Ушбу инфекциядан зарарланган беморларнинг яқин 40 фоизи буйрак етишмовчилигидан ва зотилжам касаллигидан вафот этишган.

2013 йил Шанталь Рескин бошчилигидаги миллий соғлиқни сақлаш институтининг гуруҳ олимлари бир ўркачли туя қонидан MERS-CoV вирусига антитела топишди. Саудия Арабистонида ва БААда туя сути ва унинг гўштини кўп истеъмол қилинади ва айнан ушбу коронавирус қўзғатувчиси туя деб топилган эди.

Кейинроқ, олимлар MERS-CoV генини декодлашгандан кейин, ушбу вирус қўзғатувчиси туя эмас балки, кўршапалак эканлигини аниқлашди. 2015 йил июль ойида олимлар инфекцияга қарши вакцина ишлаб чиқишди ва буни биринчи бўлиб сичқонларда синашди ва кейинчалик одамларда қўллашди. ЖССТнинг расмий вакили Ториқ Язеривичнинг айтишича ушбу тадқиқотни Хитойдаги коронавирусга қарши қўлласа бўлади деб ҳисобламоқда.

2019 статистикасига кўра  MERS-CoV коронавирусига чалинганлар сони 

Эбола иситмаси

Эбола иситмаси — Африка миллатлари учун энг катта муаммо бўлди, бу касаллик инсонларга чивинлардан, макакалардан ва эболавирусни ўзида сақлайдиган ҳар-хил ҳашаротлардан юққан. Бу инфекция биринчи бўлиб 1976 йил топилган. Ўшанда 6 мингга яқин бемордан яқин 400 нафари ушбу касаллик орқасидан вафот этган. Кейинчалик ушбу вирусга барҳам берилди, аммо 2014-2015 йил Эбола ҳақиқий таъсирини ўтказди ва Эбола иситмасидан яқин 11 минг одам бу дунёни тарк этди, касал бўлганлар сони эса 28 мингни ташкил қилди.

Ҳалқаро олимларнинг фикрига кўра, қўзғатувчи вирус мутацияга учраган ва энди инсондан инсонга юқиши янада осон бўлиб қолган. Вируснинг қолган вируслардан фарқи шундаки у соғайган бемор организмида сақланиб қолади яъни олдин бу касаллика чалинган инсонлар ҳам ташувчи ҳисобланишади. Касалликни бошидан ўтказган либериялик аёлда касалликнинг ҳеч қандай аломатлари кузатилмаган, аммо у  уч нафар оила аъзоларига касалликни юқтирган.

Олимлар ўтган йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистонда кўршапалак қонидан антитела топишди. 2016 йил ушбу ўлим вабосига қарши вакцина ишлаб чиқилди ва у 100 фоиз таъсирини кўрсатди.

ВИЧ – Маймунлар совғаси

Ўтган йили олимлар иммун тизимига зарар етказувчи яна бир вирус турини аниқлашди. Биринчи бўлиб ушбу вирусни 1983 йил беморлар қонидан аниқлашган. Ўшанда Франция ва АҚШнинг бир гуруҳ олимлари ВИЧ инфекцияси ретровирус оиласига мансуб эканлигини ва ушбу вирус турини тарифлаб беришди ва 2008 йил ушбу топилма учун Нобель мукофотига лойиқ деб топилди. Ҳозирга келиб иммунитет етишмовчилигидан 32 млн одам вафот этди. Оксфорд университетининг маълум қилишича, ВИЧ касаллиги 1920 йил Киншасанинг Леопольдвиль шаҳрида тарқалган. Бу касаллик инсонларга шипманзедан юққан. Ўшандан кейин қўзғатувчи мутацияга учради ва инсон танасига мослашиб олди. 17 йил ўтгандан кейин Конго Республикаси пойтахти Браззавилда, 1940 йил Лубумбаши ва Мбужи-Майи шаҳарларида, 1960 йил биринчи бўлиб ВИЧ инфекцияси бутун дунёга тарқалди.

Шимпанзе ва ВИЧ

Олимлар Конголик фуқаро қонидан ВИЧ инфекциясини аниқлашди ва филогенетик таҳлил қилишди ва натижада ушбу касаллик 1920 йил Киншасада вужудга келганини аниқлашди.

60-йилларга келиб вирус Гаити ва Ямайкада кузатилди ва ушбу мамлакатлардан АҚШга  кириб келди. Аризона университетининг ҳодимларининг айтишларича, биринчи бўлиб ушбу касаллик билан оғриган бемор 1970 йил Нью-Йоркда аниқланган. СССРда эса фақатгина 1987 йил аниқланган. Бугунга келиб ВИЧ инфекциясидан кўплаб инсонлар азият чекмоқда ва бу касалликни бутунлай даволашни иложи йўқ. Инсон дори қабул қилса клиник соғлом юради, терапиясиз эса касаллик яна қайталанади. Касалликдан бутунлай соғайиб кетиш йўли бор. Дунёда ушбу касалликдан қутулишни уч йўлини топишган яъни CCR5 генга эга донордан суяк илигини кўчирилса бемор бутунлай соғайиб кетиши мумкин.

Маҳаллий20:20, 31.01.2020

Хитой соғлиқни сақлаш қўмитаси 31 январь тонгида Хитойда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 213 кишига етгани маълум қилди. Вирус билан касалланганлар сони 9692 кишини ташкил этмоқда.

koronavirus-5.jpg

Фото: Zuma

Маркази Ухань бўлган Хубэй провинциясининг ўзида 804 киши оғир, 290 нафар одам эса ўта оғир ҳолатда бўлиб турибди. 171 нафар беморни даволашга муваффақ бўлинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг тарқалишини халқаро даражадаги тиббий фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

АҚШда коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ олтинчи ҳолат аниқланди. Қайд этилишича, бу янги турдаги вируснинг инсондан инсонга юқиши билан боғлиқ илк ҳолат ҳисобланади. Бемор мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган Ухань шаҳридан қайтган 60 ёшли америкалик аёл бўлди.

Коронавирус аломатлари беморнинг турмуш ўртоғида ҳам кузатилган, уларнинг иккаласи ҳам касалхонага ётқизилган.

Бир кун аввал вортида 6 минг йўловчиси бўлган Costa Smeralda круиз лайнери эҳтимолий коронавирус таҳдиди сабабли Рим яқинидаги Чивитавеккья портида тўхтатиб, ёпиб қўйилган эди. Макаолик 54 ёшли сайёҳ аёлда ўткир респиратор касаллик аломатлари кузатилгани учун лайнердаги 6 минг сайёҳга ҳам соҳилга тушиш тақиқланган эди.

Текширувлар аёл ва унинг ҳамроҳи янги турдаги вирус билан касалланмаганини кўрсатди. Бу орада эса Италия Хитой билан авиақатновларни тўхтатишга улгурди.

Буюк Британия коронавирус аниқланган Европадаги бешинчи давлатга айланди. Бир оиланинг икки аъзосида ушбу касаллик аниқланган.

Россияда янги турдаги коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ дастлабки икки ҳолат қайд этилди. Вирус Байкалорти ўлкаси ва Тюмень вилоятида бўлган Хитойнинг икки фуқаросида аниқланган.

Уханда 300 нафар, Хубэйда эса 341 нафар россиялик бор. Россия барча фуқароларини 4 февралга қадар қайтариб олиб келишни режалаштирган. Россия ҳукумати хитойликларга ишчи виза беришни тақиқлаш тўғрисидаги қарорни тайёрламоқда.

1 февралдан бошлаб «Аэрофлот»нинг Пекин, Шанхай, Гонконг ва Гуанжчоуга рейсларидан ташқари, Хитой билан барча авиақатновлар, шунингдек, Хитой авиакомпанияларининг Москванинг Шереметьево аэропортига рейслари бекор қилинади.

Россия Хитой билан чегарани ёпди. Энди Мўғулистон билан чегарада чеклов ўрнатади.

Мавзуга доир:

Бутун дунёда одамлар коронавирусдан қандай ҳимояланмоқда? (фотогалерея)

Коронавируснинг тузилиши, байроқни тепган аскар, қамалда қолган 6 минг киши. 30 январнинг энг қизиқарли суратлари

БААга етиб борган коронавирус, кўз қисаётган Трамп, Уханнинг бўм-бўш кўчалари. 29 январнинг энг қизиқарли суратлари

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида коронавирусга чалинган 70 га яқин фуқаро борлиги ҳақида мессенжер орқали хабар тарқатган шифокор қўлга олинди. Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасидаги йиғилишда коронавирус масаласига қисқача тўхталиб ўтди.

Prezident-Uzb.jpg

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ҳозирги коронавирус кўзимизни мошдек очиши керак», — деб айтган Президент. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бунда қайси йўналиш бўйича нималар қилиниши керак, нималар ихтиро қилиниши керак — шу каби масалаларга тайёр бўлиш лозим.

«Халқимизнинг хавфсизлигини ўйлашимиз керак», — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Шундан сўнг Ўзбекистон ҳукумати коронавирус эпидемияси расман бартараф этилмагунича Хитойга сафарларни ва ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга ташрифларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди.

Бир кун аввал Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ўзбекистонликларнинг Хитойга боришини чеклаш билан бир қаторда, хитойликлар ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга кириб келишини вақтинчалик чеклаш тарафдори эканлигини айтганди.

Кун иқтибоси, кун рақами, қизиқарли овозли хабарлар, тонгги ва кечки дайжестлар — Telegram’да!

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар

×

Xatolik!

Belgilangan matn:

Daryo internet nashriga be e’tibor bo’lmaganingiz uchun rahmat

Используемые источники:

  • https://daryo.uz/k/2020/01/26/xitoyda-tarqalgan-koronavirus-haqida-bilish-zarur-bolgan-malumotlar/
  • https://zamin.uz/tibbiyot/66068-koronavirus-u-qanday-yuqadi-va-undan-qanday-himoyalanish-mumkin.html
  • https://effect.uz/n/3065
  • https://effect.uz/n/3249
  • https://daryo.uz/k/2020/01/31/shavkat-mirziyoyev-koronavirus-haqida-gapirdi-ozbekiston-xitoy-bilan-aviaqatnovlarni-toxtatdi-koronavirus-boyicha-31-yanvarning-eng-muhim-xabarlari/

Рейтинг автора
5
Подборку подготовил
Андрей Ульянов
Наш эксперт
Написано статей
168
Ссылка на основную публикацию
Похожие публикации